1.The Opening

  1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман
  2. Ҳамд оламларнинг Робби — Аллоҳгадир
  3. У Роҳман ва Роҳиймдир
  4. Жазо-мукофот кунининг Эгасидир
  5. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз
  6. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин
  7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига. Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас