104.The Traducer

  1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин
  2. У мол жамлади ва уни санаб турур
  3. У, албатта, моли уни абадий қолдирур деб ҳисоб қилур
  4. Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур
  5. «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур
  6. У, Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир
  7. Қалбларгача етиб борадигандур
  8. Албатта, у уларнинг устидан қоплангандир
  9. Узун-узун устунларга боғлангандир