26.The Poets
- То. Сийн. Мийм
- Булар очиқ китобнинг оятларидир
- Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан
- Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қиламиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир
- Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар
- Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир
- Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда карамли жуфтлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз
- Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар
- Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир
- Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин
- Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!» деб нидо қилганини эсла
- У: «Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқарман
- Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил
- Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди
- У зот: «Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчимиз
- Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул оламийннинг Пайғамбарларимиз
- Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди
- У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми
- Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди
- У (Мусо): «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман
- Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди
- Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиб олганингдандир», деди
- Фиръавн: «Роббул оламийн нима?» деди
- У (Мусо): «Агар англамоқчи бўлсангиз, У, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди
- У (Фиръавн) атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» деди
- У: «Сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», деди
- У: «Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир», деди
- У: «У зот, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди
- У: «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди
- У: «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?» деди
- У: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» деди
- Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждарга айланди
- Ва қўлини чиқарди. Баногоҳ у назар қилгувчиларга оппоқ кўринди
- У (Фиръавн) атрофидаги аъёнларига: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир
- У ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?» деди
- Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор
- Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар», дедилар
- Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтда жамландилар
- Ва одамларга: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми
- Ажаб эрмас, устун келсалар, сеҳргарларга эргашсак», дейилди
- Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?» дедилар
- У: «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», деди
- Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди
- Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», дедилар
- Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади
- Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар
- Улар: «Роббул оламийнга иймон келтирдик
- Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», дедилар
- У: «Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман», деди
- Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз
- Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Роббимиз хатоларимизни кечиришидан умид қиламиз», дедилар
- Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик
- Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди
- «Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар
- Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир
- Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», деб
- Бас, Биз уларни чиқардик, боғ-роғлар ва булоқлардан
- Хазиналар ва муҳтарам маскандан
- Ана шундай. Ўша(нарса)ларни Бани Исроилга мерос қилиб бердик
- Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар
- Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар
- У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди
- Бас, Биз Мусога: «Асоинг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди
- Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик
- Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик
- Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик
- Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар
- Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир
- Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер
- Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди
- Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар
- У: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми
- Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди
- Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизнинг шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар
- У: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми
- Сиз ва қадимги оталарингиз
- Албатта, Роббул оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди
- У мени яратган Зотдир. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи
- Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи
- Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи
- Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи
- Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи
- Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин
- Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин
- Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин
- Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди
- Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин
- У кунда на мол манфаат берар ва на болалар
- Магар, ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келса, (манфаат топар)
- Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди
- Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди
- Ва уларга: «Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани
- Аллоҳдан ўзга. Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?!» дейилди
- Бас, улар, иғвога учганлар унга юзтубан ташландилар
- Ва иблиснинг аскарлари ҳаммалари биргаликда
- Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар
- «Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз
- Чунки, сизларни Роббул оламийнга тенглаштирардик
- Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар
- Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ
- Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ
- Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак.»
- Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар
- Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир
- Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди
- Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «Қўрқмайсизми
- Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман
- Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар
- Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийннинг зиммасидадир
- Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар»
- Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар
- У деди: «Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ
- Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнинг зиммасидадир
- Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман
- Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос»
- Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўласан», дедилар
- У: «Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар
- Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деди
- Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик
- Сўнгра, қолганларни ғарқ қилдик
- Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар
- Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир
- Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди
- Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми
- Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман
- Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар
- Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир
- Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми
- Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутасиз
- Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз
- Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг
- Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган Зотдан қўрқинг
- У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди
- Боғ-роғлар ва булоқлар ила
- Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман»
- Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам — бари бир
- Бу эскиларнинг одати, холос
- Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар
- Улар у(Ҳуд)ни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар
- Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир
- Самуд (қавми) Пайғамбарларни ёлғончи қилди
- Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми
- Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман
- Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар
- Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир
- Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми
- Боғ-роғларда, булоқларда
- Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я
- Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми
- Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар
- Ва ер юзида исрофчиларнинг ишига итоат қилманглар
- Ер юзида бузғунчилик қиладиган, ислоҳ этмайдиганларнинг»
- Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан
- Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, мўъжиза келтир», дедилар
- У: «Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш
- Ва унга ёмонлик етказманглар, унда, сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди
- Бас, у(туя)ни сўйдилару надомат чекувчига айландилар
- Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар
- Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир
- Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди
- Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми
- Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман
- Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар
- Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир
- Оламлар ичидан эркакларга борасизми
- Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз
- Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан!» дедилар
- У: «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман
- Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди
- Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик
- Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (нажот бермадик)
- Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик
- Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди
- Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар
- Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир
- Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар
- Ўшанда уларга Шуъайб деди: «Қўрқмайсизларми
- Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман
- Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар
- Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир
- Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар
- Ва тўғри тарози ила тортинг
- Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманг
- Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинг»
- Улар: «Албатта, сен сеҳрланганлардансан
- Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан, деб биламиз
- Агар ростгўйлардан бўлсанг, устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор», дедилар
- У : «Роббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир», деди
- Бас, улар у(Шуъайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди
- Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар
- Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир
- Албатта, у(Қуръон) Роббул оламийннинг туширганидир
- Уни Руҳул Амийн олиб тушди
- Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун
- Очиқ-ойдин араб тилида
- Албатта, у(Қуръон) аввалгиларнинг китобларида ҳам бордир
- Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари улар учун далил эмасми
- Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак
- Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, унга мўмин бўлмас эдилар
- Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик
- Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмаслар
- Бас, уларга у(азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар
- Шунда улар: «Бизга муҳлат берилармикан?!» дейдилар
- Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я
- Айтгинг-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да
- Сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса
- Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур
- Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган
- Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмагандик
- У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ
- Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар
- Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар
- Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўласан
- Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир
- Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат
- Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин
- Ва азийз ва меҳрибон Зотга таваккал қил
- Сени қоим бўлганингда кўрадиган
- Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) Зотга
- Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир
- Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми
- Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар
- Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир
- Ва шоирларга гумроҳлар эргашур
- Уларнинг ҳар водийда дайдишини
- Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми
- Магар, иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар